Ана холос! "Реал" Зиданнинг ўрнига Почеттинони олиб келмоқчи

22 октябрь,2017, 17:05 1313

Ана холос!

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўрнига “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.

Бироқ, “қироллик клуби” айни дамда Зидан билан ҳайрлашмоқчи эмас, шунчаки ҳар қандай вазиятга тайёр туриш мақсадида  аргентиналик мутахассисни кўз остига олиб қўймоқчи.

Маълумот учун, "Реал" айнан Зидан қўл остида сўнгги 2 йилда 7та совринни қўлга киритди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.