1302 0

ФИФА Испания терма жамоасини ЖЧ-2018 дан четлатиши мумкин. ФИФА Испания томонига мамлакат Футбол Федерацияси ички ишларига ҳукумат аралашмаслиги кераклиги борасида хат юборди. Испания Қироллик Футбол Федерацияси (RFEF)га ҳам шу мазмундаги хат юборилди.

Испания Қироллик ФФ шу боис ФИФА аъзолигидан четлатилиши мумкин. Агарда, шундай бўлган тақдирда испан жамоалари нафақат ЖЧ-2018, балки барча турнирлардан четлатилади.

Айни пайтда RFEFга Хуан Луис Корреа раҳбарлик қилмоқда. У ёзда коруппсияда айбланган Анхель Мария Вильярнинг ўрнини эгаллаган эди.

ФИФА эса мазкур ташкилот президентлиги учун сайловида босим ўтказилганлиги борасида айблов  эълон қилган. Бу ФИФА уставининг 13-моддасига зид эканлиги айтилмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98