Альбинага Бельгия кортлари ёқмоқда

8 август, 10:59 72

Альбинага Бельгия кортлари ёқмоқда

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, ҳамюртимиз Альбина Хабибулина Белгияда давом этаётган турнирда иштирок этмоқда. Кеча юртдошимиз жуфтлик баҳсларида иштирок этди.

Украиналик Анастасия Васильева билан жуфтлик ҳосил қилган Албина биринчи даврада мезбонлар вакилалари Элин Бойкэнз/Кимберлей Зиммерманнларга қарши кортга чиқди.

49 дақиқа давом этган беллашувда Альбина ва унинг шериги рақибаларини 6:4, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу Альбинанинг Бельгияда қўлга киритган учинчи ғалабаси бўлди.

Бунга қадар у яккалик баҳсларида саралашнинг икки ўйинини ўз фойдасига хал этган эди.

Хабибулина бугун соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг яккалик баҳслари биринчи даврасида словениялик Анна Моргинага қарши кортга чиқади.

Шунингдек, Альбина жуфтлик баҳсларида ҳам шериги Анастасия билан чорак финал баҳсида кортга чиқади.