Акмал Шораҳмедов: Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди

13 август, 14:16 182

Акмал Шораҳмедов: Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди

Кеча бўлиб ўтган “Бухоро” – “Насаф” 1:0 учрашувидан сўнг. "Насаф"нинг" етакчи футболчиси, тажрибали ҳимоячи Акмал Шораҳмедов бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Муҳим учрашувда мағлубиятга учраганимиздан афсусдаман. Менимча жамоадошларим кейинги ўйин ҳақида кўпроқ ўйлаб юборишди (SPORTS.uz изоҳи: “Насаф” 18-турда “Бунёдкор” билан беллашади). Бугун бизга курашувчанлик руҳ етишмади. Рақиб жамоа бизга нисбатан бу борада устунлик қилди. Бу камчилигимиз кетма-кет такрорланаяпти, яъни сафардаги ўйинларни суст ўтказаяпмиз. Энди бунга чек қўйиш керак. Тўғриси, мухлисларимизни тушуниб турибман, улар вақтларини аямасдан, узоқ масофа йўл босиб, биз билан бирга бўлишди. Буни қадрига етишимиз керак. Чемпионатда  оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир гол, ҳар бир очко, қўлга киритиладиган якуний натижага катта таъсир кўрсатади.

Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди, “Бунёдкор” билан учрашув. Бу учрашувда ғалаба қозонишимиз зарур ва шарт. Бизни бошқа натижа қониқтирмаслиги керак. Ғалаба қозониш учун эса ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз. Бу тайёргарликлар эртадан бошланади. Умид қиламанки, жамоадошларим буни чуқур англаб туришибди. Буни биз уддалаймиз.

Жамоамиз мухлисларига эса, кайфиятни тушурмасдан “аждарлар”ни ҳар доимгидек қўллаб-қувватланг, биз бир мақсад учун курашадиган – якдил  жамоамиз деб, қоламан, -дейди Акмал Шораҳмедов