Аҳрол Иноятов лавозимидан озод этилди

13 октябрь,2017, 10:22 972

Аҳрол Иноятов лавозимидан озод этилди

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси  xавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери Аҳрол Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги қарор ЎФФнинг навбатдаги мажлисида қабул қилинди, бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

Аҳрол Иноятов Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича Экспертлар қўмитаси раиси сифатида ҳам фаолият олиб борган эди. 

Ҳозирги кунда хавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.