Аҳмедовнинг устози нимадан норози бўлмоқда?

13 сентябрь, 18:49 920

Ўхшаш хабарлар

Аҳмедовнинг устози нимадан норози бўлмоқда?

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ОЧЛ чорак финали доирасида "Гуанжоу Эвергранд"га қарши кечган жавоб баҳсида ва ундан олдин юзага келган ҳолатлардан ранжиганини айтиб ўтди.

"Биз автобусда кетаётган пайтимиз 2 та машина кетма-кет 3 та тўқнашувни келтириб чиқарди. Бунда "Гуанжоу"нинг қўли бўлиши мумкин.

Пеналтилар серияси бўладиган дарвозани ҳакам атайин "Гуанжоу Эвергранд" мухлислари ўтирган тарафни танлади. Рақиблар менинг кўз олдимда шогирдларимга тирсаклари билан зарба беришди. Бироқ ҳеч ким, ҳеч нима олмади. 

Ҳакам пенальтилар серияси вақтида дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди. Бу шармандалик", - деб португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди ВВС.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Шанхай СИПГ" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонган эди.