Аҳмедовнинг жамоаси ОЧЛ ярим финалида!(видео)

12 сентябрь,2017, 23:02 444

Аҳмедовнинг жамоаси ОЧЛ ярим финалида!(видео)

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Гуанжоу Эвергранд" ҳамда "Шанхай СИПГ" клублари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтди..

Дастлабки учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган Одил Аҳмедов жамоаси жавоб ўйинида анчагина жиддий қаршиликки дуч келди. Аниқроғи, баҳснинг асосий бўлими 4:0 ҳисобида якунлангач, умумий ҳисоб 4:4 кўринишига келди. 

Шу тариқа жамоалар курашни қўшимча бўлимларда давом эттиришди. 15 дақиқалик 2та таймда клублар биттадан тўп киритишга эришишди. Умумий ҳисоб эса 5:5. Шундан сўнг ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лоттореясида омад Аҳмедов жамоасига кулиб боқди ва "Шанхай СИПГ" ОЧЛнинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Аҳмедов учрашувда 90 дақиқа тўп сурди.