Аҳмедов жамоаси драматик учрашувда "Гуанжоу Эвергранд"ни енгиб, ОЧЛнинг ярим финалига йўл олди

12 сентябрь, 19:59 536

Аҳмедов жамоаси драматик учрашувда

Ҳозиргина Осиё чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Гуанжоу Эвергранд" ҳамда "Шанхай СИПГ" клублри ўртасидаги учрашув якунланди.

Дастлабки учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган Одил Аҳмедов жамоаси жавоб ўйинида анчагина жиддий қаршиликки дуч келди. Аниқроғи, баҳснинг асосий бўлими 4:0 ҳисобида якунлангач, умумий ҳисоб 4:4 кўринишига келди. 

Шу тариқа жамоалар курашни қўшимча бўлимларда давом эттиришди. 15 дақиқалик 2та таймда клублар биттадан тўп киритишга эришишди. Умумий ҳисоб эса 5:5. Шундан сўнг ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лоттореясида омад Аҳмедов жамоасига кулиб боқди ва "Шанхай СИПГ" ОЧЛнинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.