Агар Ди Мария "Барселона"га ўтганида...

14 сентябрь, 13:00 689

Агар Ди Мария

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария 1 сентябрь куни (ёзги трансфер деразаси ёпиладиган кун) “Барселона” таклифини қабул қилганида, Лионель Месси ва Луис Суаресдан сўнг жамоанинг энг кўп маош олувчи 3-футболчисига айланар эди.

Marca нашрининг ёзишича, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти аргентиналик футболчи билан йиллик 10 млн евро маош эвазига келишувга эришган. Бироқ, бу борада икки клуб ўзаро келиша олишмаган ва шу боис трансфер амалга ошмай қолган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Ди Мария учун 40 млн евро таклиф қилгани, ПСЖ эса футболчи учун 60 млн евро талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.