Аcқар Толибжонов ЎФФдаги вазифасидан озод этилди

13 октябрь, 12:04 382

Аcқар Толибжонов ЎФФдаги вазифасидан озод этилди

Асқар Толибжонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасига кирувчифутбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг директори ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Бунгача Асқар Толибжонов ЎФФда вице-президент вабирмунча аввал тугатилган Терма жамоалар марказида директор вазифасида ишлаб келган эди. ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясидан кейин эса спорт маҳоратини ошириш олий мактабининг директори ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.

Ҳозирда мактаб директори ўринбосари лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бир вақтда футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Шу пайтгача мактаб директори бўлиб ишлаб келган Анатолий Климовнинг ўрнига Фарҳод Ортиқов тайинланди. Ортиқов бунгача Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтида турли лавозимларда ишлаб келган.