262

Айни кунларда Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасида соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам бугун мазкур турнирдаги юришини бошлади. У илк даврада россиялик Полина Моновага қарши кортга чиқди. 1 соат 51 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Нигина иккинчи даврада яна бир россиялик теннисчи - Яна Цизикова рақибалик қилади.

Sports.uz 2018