AS: Месси яқин кунлар ичида "Барселона" билан шартномасини узайтиради

14 сентябрь, 12:05 446

AS: Месси яқин кунлар ичида

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси агар бирор кутилмаган ҳолат юз бермаса яқин кунлар ичида жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Қайд этиш лозимки, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти жорий йилнинг 26 июль куни аргентиналик футбол юлдузининг отаси Хорхе ва акаси Родриголарнинг бу борадаги розилигини олишган. Унга кўра шартноманинг ҳомаки нусхаси ҳам тайёрланган.

Янги шартномага кўра 30 ёшли Месси 2021 йилга қадар “Барселона” шарафини ҳимоя қилади. Эслатиб ўтамиз, унинг амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.