434

Япониялик теннисчи Ясутака Утияма ва Тацумой Ито ўз мамлакатида ATP томонидан ўтказилган "Челленжер" мусобақасининг финалида ўзаро рақобатлашди.

Йокогама шаҳрида ўтган турнирнинг финал учрашуви уч сет давом этди. Унда Ясутака
2:6, 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа финалда ғалаба қозонган Утияма бош совринни қўлга киритди ва 80 рейтинг очкоси ва 10.800 АҚШ долларини қўлга киритди.

Sports.uz

Sports.uz 2018