“ATP Open Sud de France – 2018” бош соврини кимга насиб қилди

396

“ATP Open Sud de France – 2018” бош соврини кимга насиб қилди

Монпелье шаҳри мезбонлик қилган “ATP Open Sud de France – 2018” турнири якунланди.

Мазкур мусобақанинг финал учрашувида франциялик Люка Пуй ва Ришар Гаске ўзаро рақобатлашди.

Тенг курашлар остида ўтказилган мусобақанинг биринчи сети тай-брекка қадар давом этди. Унда Люка ғалаба қозонди. Иккинчи сетда Ришарнинг ўйини қовушмади ва 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Люка Пуй мусобақанинг бош совринига сазовор бўлди.

Sports.uz