979

Аралаш яккакурашлар жангчиси Александр Емельяненко ўзининг навбатдаги жангини 4 март куни Тольяттида “Битва на Волге” турнири доирасида ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Инстаграм саҳифаси орқали маълум қилган.

Мен барчага салом йўллайман. 4 март куни Тольяттида менинг навбатдаги жангим бўлади. Турнир “Битва на Волге” деб номланади. Россия президенти ва “Команда Путина” жамоасининг умумий қўллаб-қувватлаши, шунингдек, Чеченистон Республика президенти ва Россия қаҳрамони Рамзан Кадиров ёрдамида ўтади. Келинг, томоша қилинг, турнир жуда яхши бўлади, – дейди Емельяненко.

Sports.uz 2018