Пенчак Силат бўйича спортчиларимиз ЕврОсиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди

264

Пенчак Силат бўйича спортчиларимиз ЕврОсиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди

10-14 май 2018 йил кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Пенчак Силат бўйича ЕврОсиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу чемпионатда 5 та давлатдан 200га яқин спортчилар иштирок этишди.

Озарбайжон, Эрон, Ўзбекистон, Грузия ва Туркия терма жамоалари орасида вакилларимиз муносиб иштирок этиб, 2 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу Ўзбекистон терма жамоасига умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашини таъминлади.

Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

1-ўрин - Азизжонов Ҳасанжон (7-8 ёшлилар ўртасида)

1-ўрин - Шоазизов Абдулло (12-13 ёш)

2-ўрин - Муҳиддинов Жавлон (9-10 ёш)

2-ўрин - Худойбердиев Диёрбек (14-16 ёш)

2-ўрин - Ҳасанов Дониёр (17-35 ёш)

3-ўрин - Асқаров Рустам (14-16 ёш).