2776

Кеча Таиландда муай тай бўйича профессионал жанглар кечаси бўлиб ўтди. Унда бешта жанг ташкил қилинди.

Эътиборлиси, ушбу жангларнинг бирида ўзбекистонлик муай тай устаси Мавлуд Тифиев чемпионлик камарини қўлга киритди.

64 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камари учун кечган қарама-қаршиликда спортчимиз мезбонлар вакили Йоктай Сорни иккинчи раундда нокаут қилишга эришди. Шундай қилиб, спортчимиз учинчи марта жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Маълумот учун: Мавлуд Тифиев профессионал муай тай бўйича 2008 ҳамда 2010 йилларда ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Sports.uz 2018