Ўзбекистонлик дзюдочилар халқаро турнирда иштирок этишади

287

Ўзбекистонлик дзюдочилар халқаро турнирда иштирок этишади

 

12-13 май кунлари Россиянинг Оренбург шаҳрида дзюдо бўйича “SENIOR EUROPEAN CUP 2018” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда 16 мамлакатдан ташриф буюрадиган 300 нафарга яқин спортчи иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

-60кг: Азамат Матёқубов
-66кг: Раҳмон Жумаев
-66кг: Артём Штурбабин
-73кг: Умиджон Абдуллаев
-90кг: Достон Мейлиев
-100кг: Шоберди Рустамов
+100кг: Артём Багдасаров
+100кг: Хусниддин Хусанов

Мураббий: Рустам Аметов

Ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун Осиё ўйинларига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи сифатида хизмат қилади.