Дзюдо. Осиё чемпионатининг 2-кунида тўртта медаль!

380

Дзюдо. Осиё чемпионатининг 2-кунида тўртта медаль!

 

Ливанда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақа Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун муҳим бўлган қимматли очколарни тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Қитъа чемпионатининг иккинчи кунида ёш дзюдочиларимиз тўртта медаль қўлга киритишди. Абдулазиз Абдулазизов (-73кг), Фарангиз Холмуродова (-63 кг), Ўринбоев Озод (+90кг) кумуш, Шохбоз Умрзоқов (-81кг) эса бронза медали соҳибига айланди.

Маълумот учун, дзюдочиларимиз 31 июлга қадар мана шундай мусобақалар орқали рейтинг очколарини жамлаб боришади. Айнан 31 июлдан сўнг рейтингда юқори кўрсаткичларга эга бўлган спортчилар Аргентинага йўлланмани қўлга киритишади.