"Тоттенхэм" ҳам Ковачичга қизиқиб қолди

353

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби мавсумлар оралиғида ўзининг марказий чизиғини “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачичбилан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, хорватиялик футболчи учун “шпорлар”дан ташқари шунингдек "Интер" ҳамда "Рома" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Ковачич жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 8та учрашувда иштирок этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилган.