Роналду "Реал" ва ПСЖ термага киритилмади

1725

Роналду

 “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Marca нашри мухлислари берган овозларга кўра, мадридликлар ва ПСЖ жамоаларининг аралаш таркибига киритилмаган.

Сўровнома якунига кўра, ўзига хос ушбу рамзий таркибдан 7 нафар испан клуби футболчиси ва 4 нафар француз клуби вакиллари ўрин олишган.

“Реал” ва ПСЖ терма жамоасининг таркиби қуйидагича кўриниш олган:

Кейлор Навас - Дани Алвес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Марселу - Тони Кроос, Каземиру, Лука Модрич - Кильян Мбаппе, Эдинсон Кавани, Неймар.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва ПСЖ ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал биринчи баҳс Мадридда 14 феврал куни бўлиб ўтса, жавоб баҳси 6 март куни Париж бўлади.