Роналду дўстига ПСЖга ўтиш истаги борлиги ҳақида айтди

703

Роналду дўстига ПСЖга ўтиш истаги борлиги ҳақида айтди

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду ёзда ПСЖга ўтишни режалаштирмоқда.

Don Balon нашри тарқатган хабарга қараганда 33 ёшли португалиялик футболчи ўз дўстларидан бирига Париж клубига ўтиш истаги борлиги ҳақида айтган. Айтиш лозимки, “қироллик клуби” ҳам ўз навбатида ПСЖ форварди Неймарни сотиб олишга бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Чемпионлар лигаси 1/8 финалида айнан ПСЖга қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар иштирокидаги дастлабки баҳс эртага Мадридда бўлиб ўтади.