Портулиялик футболчи гол киритган ўйинда "Пахтакор" ғалабага эришди

698

Портулиялик футболчи гол киритган ўйинда

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бугун Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши бўлими 35 дақиқадан иборат бўлган иккита назорат учрашувида майдонга тушди.

Дастлабки ўйинда португалиялик Исмоил Гонсалвеш ва Жамшид Искандеровларнинг голлари эвазига “шерлар” ғалаба қозонишди.

"Пахтакор" - "Машъал" - 2:0

Голлар: Гонсалвеш 22, Искандеров 67

"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Гриффитс, Раҳматуллаев, Машарипов, Искандеров, Безерра, Гонсалвеш.


Иккинчи ўйинда жамоалар бошқача таркибда майдонга тушишди ва мазкур қарама-қаршиликда Шота Арвеладзе шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Пахтакор" - "Машъал" - 3:0

Голлар: Тожиев 51, Ҳакимов 61, Абдураҳимов 67

"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Козак, Тожиев, Алижонов, Аҳмедов, Аҳмадов, Абдураҳимов, Синдаров, Яхшибоев, Ҳакимов.