Мората нега "Реал"дан кетганини айтди

1427

Мората нега

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Альваро Мората нега ўтган ёз “Реал”дан кетишга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди.

“Реал” бу – бошқа сайёра. Мен Чемпионлар лигаси плей-оффидан ўрин олган “Барселона”, “Атлетико”, “Севилья” ҳамда “Валенсия”га қарши муҳим баҳсларда майдонга тушмадим. Кейин мен кетдим. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ. Мен ҳамон “Реал”га мухлислик қиламан”, - дейди Мората.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичида ПСЖга қарши ўйнайди, “Челси” эса “Барселона” қаршилигини синдиришга ҳаракат қилиб кўради.