Ляказетт таҳминан 4-6 ҳафтага сафдан чиқди

348

Ляказетт таҳминан 4-6 ҳафтага сафдан чиқди

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Александр Ляказетт тиззасидан жароҳат олгани маълум бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 26 ёшли франциялик футболчининг тизза артроскопияси муваффақиятли ўтказилган. Шифокорлар эса унинг соғайиши учун таҳминан 4-6 ҳафта вақт талаб этилишини айтишмоқда.

Маълумот учун, Ляказетт жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.