Игуаин: Скудетто учун катта қадам ташладик

356

 Игуаин: Скудетто учун катта қадам ташладик

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаин кеча бўлиб ўтган “Фиорентина”га (2:0) қарши баҳсда қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“А Серияда ғалаба қозониш доимо қийин бўлиб келган. Албатта, бу бизнинг энг ўйинимиз эмас, лекин биз бугун гол ўтказиб юбормадик. Бугунги ғалаба – скудетто йўлидаги улкан қадам”, - дейди аргентиналик форвард.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” кечаги ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 62тага етказиб олди ва пешқадам “Наполи”ни (60) ортда қолдириб 1-ўринга кўтарилиб олди.