Ана холос! Аргентина ЖЧ-2018да қора либосда майдонга тушиши мумкин (фото)

1657

Ана холос! Аргентина ЖЧ-2018да қора либосда майдонга тушиши мумкин (фото)

Интернет тармоғида Аргентина терма жамоасининг жорий йил Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган ЖЧ-2018да фойдаланадиган иккинчи либоси суратлари пайдо бўлди.

Ушбу либос ҳам Adidas компанияси томонидан тайёрланган бўлиб, қора рангда ва оқ йўл-йўл чизиқлардан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси мусобақанинг “С” гуруҳида Исландия, Хорватия ҳамда Нигерия терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.