Видаль бугун "Бавария"га ёрдам бера олмайди

343

Видаль бугун

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Артуро Видаль Бундеслиганинг 21-турида “Майнц”га қарши учрашувда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юпп Хайнкес айтиб ўтди.

“Артуро Видаль ошқозонидаги инфекция сабаб машғулотларда иштирок эта олмади ва у бу баҳсни ўтказиб юборади. Сандро Вагнер эса аксинча, майдонга тушиши мумкин”, - дейди Хайнкес.

Эслатиб ўтамиз, “Майнц” ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.