544

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга жиддий қизиқиш билдираётган "Барселона"га унинг нархини эълон қилди.

Унга кўра “шпорлар” 26 ёшли даниялик футболчини Каталония супер клубига 90 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Эриксен якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 47та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Sports.uz 2018