The Telegraph: Луис Энрике – “Челси” бош мураббийлиги учун асосий номзод

406

The Telegraph: Луис Энрике – “Челси” бош мураббийлиги учун асосий номзод

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамон Антонио Контенинг ўрнига муносиб мураббий қидиришни давом эттирмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра Луис Энрике “аристократлар” бош мураббийлиги учун асосий номзод. Эслатиб ўтиш лозимки, “Челси” даставвал Массимилиано Аллегри (“Ювентус”) ва Маурицио Сарри (“Наполи”) каби мутахассисларга ҳам қизиқиш билдираётган эди. Бироқ, ушбу мутахассислар катта эҳтимол билан яна ўз жамоаларида қолишади.

Маълумотларга кўра “Челси”нинг шорт-листида “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино ҳам бор.