Тезкор хабар! "Насаф" ўринбосарлари ва футзал жамоаси сафар ўйинларига боришмайди

3043

Тезкор хабар!

Хабарингиз бор, шу кунларда "Насаф" футбол клубининг молиявий аҳволи ачинарли даражага келиб қолганлиги ҳақидаги хабарлар авж олмоқда. Куни кеча бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футбол академияси фаолияти тўхтатилмоқда(ми?) сарлавҳаси остида мақола ҳам чоп этилди.

Бироқ клубдаги аҳвол тобора ёмонлашиб бормоқда. SPORTS.uz нашрига маълум қилишларича, Клуб Суперлига 8-тури доирасидаги АГМКга қарши сафар ўйинига ўринбосарлар жамоаси сиз боради. Шунингдек, "Насаф" футзал жамоаси ҳам "Сўғдиёна"га қарши сафар ўйинига бора олмайди. Қолаверса, асосий таркиб футболчиларининг Олмалиқдаги ўйинига матбуот хизмати ҳам олиб кетилмайди. ПФЛ регламентига биноан эса клуб бу орқали молиявий жазога тортилади.

"Насаф"дек катта клубнинг қисқа вақт ичида бундай танг аҳволга тушиб қолиши ачинарли бўлади. Агар вазият шундай давом этса Суперлига ҳам "Насаф"сиз давом этиши мумкин. Бу эса ривожланиш босқичидаги ўзбек футболи учун чинакам йўқотиш бўлади.

 

Ўхшаш хабарлар