Сон Хин Мин ҳарбий хизматга чақирилиши сабаб 2та мавсумни ўтказиб юбориши мумкин

532

Сон Хин Мин ҳарбий хизматга чақирилиши сабаб 2та мавсумни ўтказиб юбориши мумкин

Жанубий Корея терма жамоаси ҳамда Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Сон Хин Мин ҳарбий хизматга чақирилиши сабаб 2019/20 ҳамда 2020/21 йилги мавсумларни ўтказиб юбориши мумкин.

Чунки, Жанубий Корея қонунчилигига кўра мамлакатнинг ҳар бир эркаги 28 ёшга қадар 21 ойлик ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Таъкидлаш лозимки, 2019 йил Сон 26 ёшга тўлади ва шу боис у ўша йили ҳарбий хизматга бориши керак.

Аммо, Жанубий Корея ҳукумати халқаро ютуқларга эришган спортчиларга бу борада истеъсно жорий қилади. Ушбу имкониятга эга бўлиш учун эса футболчи терма жамоаси билан бирга ЖЧ-2018 ярим финалига қадар етиб бориши ёки қитъа миқёсидаги мусобақаларда (2018 йилги Осиё ўйинлари ёки 2019 йилги Осиё қубогида) ғолиб чиқиши керак.