“Сўғдиёна” эртага Про-лига вакилига қарши назорат учрашуви ўтказади

348

“Сўғдиёна” эртага Про-лига вакилига қарши назорат учрашуви ўтказади

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб борётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби эртага Про-лига иштирокчиси - "Сурхон" клубига қарши назорат учрашуви ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу ўйинда "Сўғдиёна" жамоаси билан расман шартнома имзоланганлар ва улар билан бир қаторда жамоа кўригида бўлиб турган футболчиларни мураббийлар яна бир бор синовдан ўтказишади.

Ўйин эртага 16:00 старт олиши режалаштирилган.