Сандро Вагнер: "Бавария"нинг таклифидан сўнг кўп ҳам ўйлаб ўтирмадим

371

Сандро Вагнер:

Жорий ҳафта “Хоффенхайм”дан “Бавария”га кўчиб ўтган ҳужумчи Сандро Вагнер мюнхенликлар билан қай тариқа шартнома имзолагани ҳақида гапириб ўтди. Асли “Бавария” тарбияланувчиси ҳисобланган 30 ёшли футболчи 2018 йилнинг 1 январидан расман немис гранди сафига қўшилади.

“Бавария”га ўтганимдан жудаям хурсандман. Узоқ сафар ўз ниҳоясига етди, мен ўз уйимга ва ўзимнинг қадрдон жамоамга қайтдим. Ҳаммаси кўнгилдагидек амалга ошганидан хурсандман. “Бавария” – Германиянинг энг зўр клуби ва дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. “Бавария”дан таклиф олишим билан, кўп ҳам ўйлаб ўтирмадим”, - дейди Вагнер.

Маълумот учун, Сандро “Бавария” билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади.