1905

“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ ўзига қизиқиш билдираётган “Реал”га маоши ҳақидаги талабларини эълон қилди.

Хабарларга қараганда 25 ёшли мисрлик футболчи "Сантьяго Бернабеу"да йилига 15 миллион евро маош олишни истамоқда. Агар “Реал” раҳбарияти унинг бу таклифига рози бўлса ва трансфер амалга ошса, Салоҳ “қироллик клуби”да энг кўп маош олиш бўйича Криштиану Роналдудан сўнг иккинчи ўринга чиқиб олиши мумкин. Қайд этиш лозимки, 33 ёшли португалиялик футболчининг айни дамдаги маоши йилига 21 млн еврони ташкил этади.

Sports.uz 2018