“Ростов” – “Манчестер Юнайтед” учрашувига оид 10 та факт

735

“Ростов” – “Манчестер Юнайтед” учрашувига оид 10 та факт

Бугун “Манчестер Юнайтед” жамоаси Европа лигаси 1/8 финали доирасида “Ростов”га қарши баҳс олиб боради. Биз эса бўлажак учрашув олдидан мазкур ўйинга алоқадор бўлган айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мавзуга оид: “МЮ”нинг бугунги рақиби ўзимизнинг “Локомотив”га ўхшайди?

1. Бу жамоалар олдин ўзаро умуман тўқнаш келишмаган;

2. “МЮ” рус клубларига қарши 9 бор ўйнаган бўлса, фақатгина икки бор ғалаба қозонган холос. 6 та беллашувда ғолиб номи аниқланмаган бўлса, қолган бир ўйинда “қизил иблислар” рус клубларига имкониятни бой берган;

3. “Ростов” еврокубоклар доирасида ўз майдонида кечган сўнгги 7 беллашувнинг фақат биттасида имкониятни бой берган: 3 ғалаба, 3 дуранг ва бир мағлубият;

4. “МЮ” Европа лигасида кетма-кет 4 та беллашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган 11-жамоа саналади;

5. “Ростов” илк бор еврокубокларнинг баҳорги мавсумига йўл олди. ЕЧЛни қўшиб ҳисоблаганда донликлар бу мавсум еврокубокларда 13-ўйинини ўтказмоқда;

6. “МЮ” шу вақтга қадар барча еврокубокларни қўлга киритишга муваффақ бўлган. Фақат, ЕЛ(УEФА кубоги) бундан мустасно. “Қизил иблислар”нинг мазкур турнирдаги энг яхши натижаси – чорак финал бўлган;

7. Манчестердан Ростовгача бўлган масофа таҳминан 3000 кмни ташкил этар экан;

8. Хабарингиз бор, бу мавсум ЕЛ финали Швециянинг Сольн шаҳридаги “Френдс Арена”даб бўлиб ўтади. Ҳозирда эса ушбу мусобада 12 нафар швед футболчиси тўп сурмоқда. Улардан бири Златан Ибрагимовичдир. Ажабмас, Златан ўз Ватанида ўтадиган финалда тўп сурса;

9. Мазкур ўйин 24 га энди тўладиган Поль Погба учун еврокубоклардаги 50-ўйин бўлиши кутилмоқда;

10. Жозе Моуриньо сўнгги бор мазкур турнирда 2002/03 йилги мавсумда иштирок этган. Ўшанда португалиялик мутахассис “Порту” билан бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлган эди. Кўрамиз, бус афар нима бўлар экан…

Тавсия этамиз: 

 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади