1144

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг агенти Горацио Гахиоли “қироллик клуби” мижозининг трансфери бўйича барча таклифларни рад этаётгани ҳақида айтди.

“Реал” Асенсионинг трансфери бўйича бўлган 150 млн евролик иккита таклиф олган, аммо уларга рад жавобини берган. Унинг келажаги порлоқ”, - дейди агент.

У шунингдек “Барселона”нинг ўз вақтида Асенсиони сотиб олмай хато қилгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Бартомеу хато қилганини билади. Бундай нарсалар ҳаётда учраб туради. Вақт ўтди, Перес эса бундан фойдаланиб қолди”, - дейди Гахиоли.

Маълумот учун, Асенсионинг шартномасига кўра унинг товон пули 700 млн евро этиб белгиланган ва уни бу тариқа қўлга киритиш деярли имконсиз.

Sports.uz 2018