Расман! “Сўғдиёна” янги футболчилар билан шартнома имзолади

634

Расман! “Сўғдиёна” янги футболчилар билан шартнома имзолади

Янги мавсумда Суперлигада иштирок этадиган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришга интилишмоқда.

Жумладан, улар шу мақсадда Элёр Орифов ,Умид Қодиров, Азамат Исроилов, Сардор Қулматов, Ширинбой Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаевлар билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Фарход Мирахматов, Сардор Азимов, Дилшод Ҳамроев, Шохрух Холматов ,Жаҳонгир Абдўмуминов, Акмал Холмуродов, Дониёр Ҳасановлар билан шартномалар имзоланди.

Эндиликда улар расман янги мавсумда жиззахликлар шарафини ҳимоя қилишади.

Шунингдек Шоҳруз Норхонов ҳамда Андрей Сидоровлар билан ҳам шартнома имзоланди. 

Бундан ташқари, жамоа кўригида яна бир нечта футболчилар бўлиб, уларнинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса улар билан ҳам шартномалар имзоланиши мумкинлиги айтилмоқда.