Қаршидан "қуёш чиқди", "Насаф" АГМКга қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан боради

1699

Қаршидан

Айни кунларда Қаршининг "Насаф" клуби атрофидаги ҳавотирли масалалар кенг жамоатчиликни ҳавотирга солиб қўйди. 

Клубнинг молиявий инқироз сабаб жамоа ўринбосарлари ва футзал жамоаси, шунингндек, матбуот хизмати ҳам сафар ўйинига бора олмаслиги айтилганди. Аммо, бироз аввал, бу масала ижобий тарафга ўзгаргани ҳақида клуб матбуот хизмати ҳодими хабар берди. Бироқ, айнан масалага ечим топилган ёки йўқлиги очиқланмади.