1302

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа вингери Гарет Бэйл "Тоттенхэм"га қайтаришга тайёр.

Бироқ, “қироллик клуби” хўжайинлари уэльслик футболчи эвазига “шпорлар”дан даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни сўрашмоқда. Бунинг учун Перес “Тоттенхэм”га яна қўшимча 50 млн евро тўлашга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мадридликлар Бэйл билан шартномани узайтиришмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида Эриксен учун “Реал”нинг ашаддий рақиби “Барселона” ҳам кураш олиб бормоқда.

Sports.uz 2018