ПСЖ "Реал"га Неймарнинг нархини эълон қилди

629

ПСЖ

ПСЖ ёзда бразилиялик ҳужумчи Неймарни “Реал”га сотиб юбориши мумкин.

Бироқ, берилган маълумотларга кўра парижликлар 25 ёшли футболчи учун “қироллик клуби”дан 370 млн евро талаб қилишмоқда. Таъкидлаш керакки, бу ПСЖнинг Неймар учун “Барселона”га тўлаган пулидан қарийб бир ярим баробар кўп деганидир. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз Париж клуби каталонияикларга 222 млн евро тўлашган эди.

Бундан аввалроқ Неймар ЖЧ-2018дан сўнг ПСЖга қайтмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.