"Нефтчи"га "Локомотив"да ўйнаган футболчи келди

624

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтириш устида иш олиб бормоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Тошкентда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" сафига икки нафар янги футболчи келиб қўшилди.

Ўтган мавсум Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ижара асосида ҳаракат қилган моҳир ҳужумчи Муродбек Бобожонов яна Фарғона клуби сафига қайтди.

Шунингдек, 1991-йили туғилган украиналик ҳужумчи Олександр Деребчинський ҳам "Нефтчи" таркибига қўшилди.