573

Бугун тунда ЕЧЛ 1/8 финали жавоб баҳсларига старт берилади. Жумладан, “Наполи” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан биз сизларга бу икки жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари ва бошқалар ҳақида ҳикоя қилишни мақсад этдик.

Мавзуга доир: “Реал” нима сабабдан Неапольдаги жавоб баҳсида эҳтиёт бўлиши керак

1. “Реал” бундан олдин 1987/88 йилги мавсумда “Наполи” билан ўйнаган ва икки ўйин натижасига кўра 3–1 ҳисобида ғалаба қозонган;

2. Лео Бенхаккер бошқарувидаги “Реал” ўшанда Мадридда ўтган баҳсда Мичел хамда Мигель Тендильоларнинг голлари эвазига ғалаба қозонган бўлса, Неаполдаги учрашувда 1–1 ҳисоби биланҳ якун топган. “Сан-Паоло”даги баҳсда дастлаб Джованни Франчини мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, сўнра Эмилио Бутрагеньо мувозанатни тиклашга муваффақ бўлган;

3. “Наполи” ўз тарихида иккинчи бор ЕЧЛ 1/8 финалида ўйнамоқда. Ёдингизда бўлса, бундан 5 йил муқаддам ушбу босқичда “Челси” билан рўбаро келган неаполликлар икки ўйин натижасига кўра(4–5) мусобақа билан ҳайрлашган эдилар;

4. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Наполи” еврокубоклар доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 20 беллашувнинг фақат биттасида мағлубиятга учраган(“Бешиктош”га 2–3), холос. Қолган 13 ўйинда мезбонлар зафар қучган бўлса, 6 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган;

5. “Наполи” испан жамоалари билан кечган сўнгги икки плей-офф баҳсида фақат мағлубиятга учраган. Ўтган мавсум ЕЛда 1/16 финалида “Вильяреал”(0–1 меҳмонда, ўз майдонида 1–1) ва 2014/15 йилги мавсум ЕЧЛда “Атлетик”(ўз майдонида 1–1, меҳмонда 1–3) билан ўйинларда “Наполи” ғалаба нималигини билмаган;

6. “Наполи” еврокубоклар доирасида ўз майдонида испан клубларига қарши кечган баҳсларда умуман мағлубиятга учрамаган – 2 ғалаба ва 4 дуранг;

7.  “Наполи” еврокубоклар плей-оффида дастлабки беллашувда  0–2 ҳисобида имконият бой берган ўйинлар сони 11 тани ташкил этади. Эътиборлиси, жамоа фақатгина 3 бор дастлабки ўйинда 0–2 ҳисобида мағлуб бўлсада, турнирдаги юришини давом эттирган.

8. “Реал” эса мана кетма-кет 7 мавсумдирки, мунтазам 1/8 финалда иштиорк этмоқда;

9.  “Қироллик клуби” ЕЧЛ доирасида меҳмонда кечган сўнгги 9 беллашувнинг фақатгиба биттасида мағлубиятга учраган;

10. Мадридликлар Италияда кечган баҳсларда 5 бор ғалаба қозонган, 8 марта дуранг ўйнаган ва 18 бор мағлубиятга учраган;

11. “Реал” еврокубоклар тарихида плей-офф босқичи ўз майдонида ўтган илк ўйинда 57 бор ғалаба қозонган ва шулардан 44 тасида турнирдаги юришини давом эттирган.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Sports.uz 2018