Месси: Кимгадир ниманидир исботлашим учун "Барселона"дан кетишим шарт эмас

746

Месси: Кимгадир ниманидир исботлашим учун

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси жамоадан кетиши ҳақидаги фикрларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Кимгадир ниманидир исботлашим учун жамоадан кетишим шарт эмас. Мен бошқа чемпионатларни кўрмайман. “Барселона”дан кетишга қарор қилиш жуда қийин. “Барселона” ва Аргентина - менинг икки буюк севгим. Яна қайси жамоада бу қадар зўр бўлишим мумкин?”, - дейди Месси El Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 30 ёшли аргентиналик футболчи ўзининг профессилнал фаолиятини бошлаганидан буён “Барселона” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.