1000

Андрес Иньестанинг кетиши ортидан “Барселона” ярим ҳимоясида бўш ўрин пайдо бўлади. Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар ушбу ўринни муносиб футболчи билан тўлдириш учун каттароқ харажатни амалга оширишга ҳам тайёр.

Иньестанинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчилар орасида асосий номзодлар сифатида Тьяго Алькантара, Кристиан Эриксен ва Миралем Пьяничлар тилга олинмоқда. Аммо, жамоа ҳужумчиси Лионель Месси айнан Пьянични бу ўринда кўрмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, “Ювентус”нинг босниялик футболчиси учун шунингдек “Реал” ва ПСЖ ҳам кураш олиб бормоқда.

Sports.uz 2018