"Манчестер Сити" ёзда "Реал" юлдузларидан бирига 130 млн евро таклиф қилмоқчи

1194

Англиянинг "Манчестер Сити" клубида "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг хизматларига жиддий қизиқиш пайдо бўлмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “шаҳарликлар” яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида 22 ёшли испаниялик футболчи учун “қироллик клуби”га 130 млн евро таклиф қилишмоқчи. Гап шундаки, Асенсионинг хизматларига шахсан жамоа устози Хосеп Гвардиола жиддий қизиқиб қолган. Ўз навбатида “Сити” раҳбарияти ҳам  унинг бу илтимосини ерда қолдирмоқчи эмас.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида жами 46та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.