590

"Манчестер Юнайтед" клуби мураббийи Руй Фариа “Арсенал”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Айни дамда Жозе Моуриньюга ассистентлик қилаётган Фариа мавсум якунлангач “канонирлар” бош мураббийлигидан кетадиган Арсен Венгернинг ўрнини эгаллаши мумкин. Таъкидлаш лозимки, Фариа 17 йилдан буён Моуринью билан бирга ишлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” устозлигига шунингдек Тьерри Анри, Массимилиано Аллегри, Патрик Виейра, Йоахим Лев, Леонарду Жардим, Карло Анчелотти, Брендан Роджерс, Юлиан Нагельсманн, Микель Артета, Диего Симеоне, Маурицио Сарри ва Желько Бувач каби мутахассисларнинг номзоди ҳам мавжуд.

Sports.uz 2018