920

Бугундан эътиборан биз, ҳар ҳафта аввалида хорижда тўп сураётган легионерларимиз ҳақида маълумот бериб боришга қарор қилдик. Демак, бошладик.

Россия

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият юритадиган “Локомотив” Россия Премьер лигасининг 18-турида “Крылья Советов” меҳмони бўлди ва 3–0 ҳисобида ғалаба қозонди. Виталий учрашувни тўлиқ ўтказди. Айни пайтда “Локо” ҳисобида18 учрашувдан сўнг 26 очко мавжуд ва улар турнир жадвалининг 9-поғонасида боришмоқда.

“Оренбург”да тўп сурадиган Вадим Афонин ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда унинг жамоаси 3–0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ғалабадан сўнг эса оренбургликлар ўз очколари сонини 15 тага етказиб олишди ва 13-ўринга кўтарилишди.

БАА

Дубайнинг “Ал-Шабаб” клубида тўп суриб келаётган Азизбек Ҳайдаров 20-турда “Дибба”га қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашув сўнггида “Шабаб” мағлубиятдан аранг қутулиб қолишга эришди. Айни вақтда Ҳайдаров жамоаси 25 очко билан турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Сербия

Хусниддин Ғофуровнинг тўп сурадиган “Явор” жамоаси бу турда “Рад” клуби меҳмони бўлди ва сафарда 1–1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Мазкур беллашувда Ғофуров заҳирада қолдирилган. Унинг клуби эса 33 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

Қатар

Санжар Турсунов фаолият юритаётган “Ал-Харитият” жамоаси Юлдузлар лигасининг 23-турида “Лехвия” клубини меҳмон қилди ва йирик – 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Турсунов ўйинни тўлиқ ўтказди.

Темурхўжа Абдухолиқов хамда Санжар Шоаҳмедовлар тўп сурадиган “Ал-Харитият” клуби эса “Ал-Гарафа” меҳмони бўлди ва сафардан 3–2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Э]тиборлиси ўйинни тўлиқ ўтказган Абдухолиқов иккинчи бўлим учун қўшиб берилган 5-дақиқада гол киритиб, жамоаси учун мухим бўлган 3 очкони келтирган эди. Айтганча, 28-дақиқада ҳам Темурхўжа гол киритганини айтиш ёддан кўтарилибди. Шоаҳмедов эса 73-дақиқада заҳирадан майдонга тушган.

Сардор Рашидовнинг “Ал-Жаиш”и эса Сато Минори тўп сурадиган “Ал-Муйдар” меҳмони бўлди ва Сейду Кейта хамда Сардор томонидан киритилган голлар эвазига сафардан иродали ғалаба билан қайтди. Ҳамюртимиз учрашувни тўлиқ ўтказди.

Айни вақта Юлдузлар лигасида “Ал-Жаиш” 4-ўринни(45 очко), “Ал-Харитият” 10-ўринни(25 очко), “Ал-Сайлия” 9-ўринни(26 очко) эгаллаб турибди.

Малайзия

Фарход Тожиев ва Дилшод Шарофутдиновлар тўп сурадиган Суперлигада иштирок этувчи “Т-Тим” жамоаси меҳмонда “Келантан”га 2-4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда ҳар иккалар ҳамюртимиз 90 дақиқа ҳаракат қилди. Тожиев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Жанубий Корея

Жанубий Корея чемпионати 1-лигасига старт берилди. Шу йил ташкил топган “Ансан Гринерс” жамоаси сафида ўзбекистонлик Баҳодир Насимов тўп сурмоқда. Жамоа илк ўйинини “Даежеон Ситизен”га қарши ўтказди. Учрашувнинг 42-дақиқасида ҳамюртимиз гол урди ва жамоа тарихидаги биринчи голга муаллифлик қилди. Якунда Насимов жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди ва 3 очкога эга бўлди.

Япония

Япония чемпионати 2-турида Фозил Мусаев тўп сураётган “Жубило Ивата” ўз майдонида “Вегалта Сенгай” клубига қарши баҳс олиб борди. Фозил Мусаев 90 дақиқада тўлиқ ўйнади, аммо жамоа 0:1 ҳисобида ютқазди. Дастлабки турда “Жубило Ивата” дуранг ўйнаганди. Айни вақтда жамоа 1 очко билан 18 жамоа орасида 14-поғонани эгаллаб туриди.

Хитой

Хитой чемпионати 1-турида Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” жамоаси ўз майдонида Анзур Исмоилов ҳаракат қилаётган “Чанчунь Ятай” билан ўзаро баҳс олиб борди. Ўзбек дербиси бўлиши кутилган ўйинда Одил Аҳмедов жамоасининг хатто қайдномасига ҳам киритилмади. Шунга қарамай, шанхайликлар 5:1 ҳисобида зафар қучди. Анзур Исмоилов ўз жамоаси сафида 90 дақиқа тўлиқ ўйнади. “Шанхай СИПГ” ҳозирча биринчи ўринни банд қилиб олди.

Эрон

Эрон про-лигасида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров ўйнаётган "Сепахон" клуби ўз уйида "Зоб Аҳан"ни қабул қилди. Учрашувнинг 9-дақиқасида айнан Жепаров гол уриб ҳисобни очди. Бу футболчимиз учун "Сепахон" таркибидаги биринчи голи бўлди. "Зоб Аҳан" ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи доирасида "Бунёдкор" билан тўқнаш келади. "Сепахон" 31 очко билан мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Sports.uz 2018