306 0

Кеча Қозоғистон Преьмер-лигасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев тўп тепадиган "Ордабаси" клуби сафарда "Актобе" билан куч синашди.

Мазкур қарама-қаршиликда чимкентликлар ҳисобни очган бўлсаларда, якунда уларга ғалабани сақлаб қолиш насиб этмади. Жамоа 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Нагаев учрашув қайдномасидан ўрин олмади. Кечаги натижадан сўнг "Ордабаси" жамғарган очколар сони 19 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон 4-ўринда бормоқда.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 14-тур

"Актобе" - "Ордабаси" 3:1.