Кэйхилл туфайли 26 ёшли футболчи фаолиятини якунлади

736

Кэйхилл туфайли 26 ёшли футболчи фаолиятини якунлади

Расман! “Халл Сити” ярим ҳимоячиси Райан Мэйсон фаолиятини якунлади.

Ярим ҳимоячини чуқур тиббий кўрикдан ўтказган мутахассислар, унга футболдаги фаолиятини якунлашни маслаҳат беришган.

Бунга сабаб, 2017 йилнинг 22 январь куни “Челси”га қарши учрашувда рақиб ҳимоячиси Гари Кэйхилл билан Мэйсоннинг тўқнашувда олган жароҳати бўлди. Тиббий кўрикдан сўнг 26 ёшли футболчининг бош суяги ёрилгани маълум бўлди.

“Челси” бутун жамоа бўлиб Райан Мэйсонга келажакдаги режаларига омад тилайди!”, - дейилади “аристократлар”нинг расмий твиттерида.